У РАМАЗОННИНГ ОХИРГИ ЎН КЕЧАСИДА
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон (охирги) ўнлик кирса, белни маҳкам боғлаб, кечани тирилтирар ва аҳлларини уйғотар эдилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Термизийнинг лафзида:
«Охирги ўнликда ундан бошқада қилмаган ижтиҳодни қилар эдилар», дейилган.
Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рамазоннинг охирги ўн кечасида белни маҳкам боғлаб, тунни бедор ўтказишлари, аҳли аёлларини ҳам уйғотиб, ибодатга чорлашлари, ўша кечаларнинг фазли улуғлигидан, уларнинг ичида Қадр кечаси борлигидандир.
Биз ҳам севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олиб, мазкур кечаларда астойдил бўлиб, бедорлик билан ибодат қилишимиз, аҳли аёл ва атбоъларимизни ҳам Рамазоннинг охирги ўн кечаси ибодатига чорлаб, уларни ҳам хайру барака ва савобдан баҳраманд бўлишга даъват қилишимиз керак.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг Ҳадис ва хаёт китоблари асосида тайёрланди.
УЗ
РУ
EN
العربية