21.06.2022

Сиз Қуръонни нима учун ўқийсиз?

Оламларнинг Роббиси каломини тиловат қилиш ибодат, улкан ажрга эга бўлиш учун восита ва аҳли Қуръонлар Аллоҳнинг хос бандалари эканлиги бизга ҳадислар орқали маълум.

Қуръон ўқийдиган кишиларнинг аксарияти тиловатлари билан фақат савобнигина қасд қиладилар-у, бироқ тиловатнинг бошқа манфаатларидан бебаҳра қоладилар.

Зеро, “Албатта амаллар ниятлар биландир…” ва “Ким бир ҳасанани қалбига тугса-ю, уни бажара олмаса Аллоҳ таоло уни ўз ҳузурида комил ҳасана сифатида ёзади… ” ҳадисларига мувофиқ қироатдан олдин бир нечта ниятларни қилиб олишлик мандуб саналади.

  • Қуръонни илм ва унга амал қилишлик учун ўқиш.
  • Қуръонни ўзим, аҳлим ва зурриётларим учун ҳидоят бўлсин деб ўқиш.
  • Қуръонни Аллоҳ таолога муножот қилиш учун ўқиш.
  • Қуръонни қалбий ва жисмоний касалликларга шифо бўлсин деб ўқиш.
  • Қуръонни ўқигувчи Аллоҳ таоло уни зулматдан нурга чиқаришини мақсад қилиб ўқиши.
  • Қуръонни қалби юмшашлик, ҳотиржамлик ва сакинатга эришиш ниятида ўқиш.
  • Қуръонни қалбга васваса солувчи ва зарар берувчи шайтонардан ҳимоя ниятида ўқиш.
  • Қуръонни Аллоҳ таолонинг ҳузурида ғофиллардан эмас, балки зокирлардан деб ёзилиш ниятида ўқиш.
  • Қуръонни Аллоҳ таолога яқинлашиш мақсадида ўқиш.
  • Қуръонни Аллоҳга бўлган иймони яна ҳам зиёда бўлсин учун ўқиш.
  • Қуъонни Аллоҳ таолонинг амрларини бажариш учун ўқиш.
  • Қуръонни ҳар бир ҳарфидан ҳасанага эришиш ва ҳар бир ҳасана ўн баробаридан етти юз баробаргача ёки Аллоҳнинг фазли билан ундан ҳам кўпайтириб берилишини умид қилиб ўқиш.
  • Қуръонни қиёмат куни шафоатчи бўлишини ният қилиб ўқиш.
  • Қуръонни қиёмат куни ўзи ва ота-онасига иззат тожини кийгизилишига сабабчи бўлсин дея ўқиш.
  • Қуръонни жаннатдаги даражасини ошишига сабабчи бўлишини ният қилиб ўқиш.
  • Қуръонни Аллоҳни зикр қилиш ниятида ўқиш.
  • Қуръонни Аллоҳнинг аҳлларидан ва хос бандаларидан бўлиш ниятида ўқиш.
  • Қуръонни дўзах ва Аллоҳнинг азобидан қутулишни ният қилиб ўқиш.
  • Қуръонни унга назар солиш ҳам ибодат эканлигини ҳис қилиб ўқиш.
  • Қуръонни Аллоҳнинг ҳузурида яхшилик ва фазлга эришиш ниятида ўқиш.
  • Қуръонни юзида қуръоний файз намоён бўлишини ният қилиб ўқиш.
  • Қуръонни Аллоҳ таоло у билан ғам-ташвишларини аритишини ният қилиб ўқиш.
  • Қуръонни Аллоҳ таоло ҳожатларини раво ва дуоларини қабул қилиши ниятида ўқиш.
  • Қуръонни қабрда ҳамроҳ бўлишини ният қилиб ўқиш.
  • Қуръонни қуръоний ахлоқ билан хулқланишликни мақсад қилиб ўқиш.
  • Қуръонни ҳақ билан машғул бўлиб, ботилдан юз ўгириш мақсадида ўқиш.
  • Қуръонни қиёмат куни Аллоҳ таоло кофирлар билан ўзи орасида тўсиқ қилишини ният қилиб ўқиш.

   Аллоҳ таоло барчамизга каломини холис ният билан ўқимоқлигимизни ва қиёмат куни фойдамизга ҳужжат бўлишлигини  насиб қилсин.

ТИИ 4-курс талабаси Ҳомидов Ҳикматуллоҳ

manba: Oliy mahad .uz

Izoh qoldirish

Izohlar