04.12.2024

ҚУРЪОНДА ЭНГ СЎНГГИ НОЗИЛ БЎЛГАН ОЯТИ КАРИМА

Қуръони каримда илк нозил бўлган ояти каримани кўпчилик яхши билан, кўп эшитган. У “Иқро!” (“ЎҚИ!”) деб бошланадиган оятлардир. Қуръони каримда энг охирида нозил бўлган оят тўғрисида турли фикрлар мавжуд. Уламолар энг кўп мана шу оятни энг охирги нозил қилинган оят сифатида тақдим қилишади. У “Бақара” сурасининг 281-ояти ҳисобланади: 

وَاتَّقُواْ يَوْماً تُرْجَعُونَ فِيهِ إِلَى اللّهِ ثُمَّ تُوَفَّى كُلُّ نَفْسٍ مَّا كَسَبَتْ وَهُمْ لاَ يُظْلَمُونَ {281}

“Ва қўрқинглар ул кунидинки, ул кун хаммаларингиз Аллоҳ ҳузуриға қайтурсизлар, кейин ҳар бир кишиға қилган амалларин жазосин мукаммал берилур ва аларға зулм қилинмас” (Бақара, 281).

Айтганимиздек, энг охирги нозил қилинган оят борасида, аслида ихтилоф бор. Баъзи уламолар мана бу учта оятни ҳам энг охирда нозил қилинган дейдилар:

الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ الْإِسْلَامَ دِينًا

яъни: “Ана, энди бугун, динингизни камолига етказдим, неъматимни тамомила бердим ва сизлар учун Исломни дин бўлишига рози бўлдим” (Моида, 3). 

يَسْتَفْتُونَكَ قُلِ اللّهُ يُفْتِيكُمْ فِي الْكَلاَلَةِ إِنِ امْرُؤٌ هَلَكَ لَيْسَ لَهُ وَلَدٌ وَلَهُ أُخْتٌ فَلَهَا نِصْفُ مَا تَرَكَ وَهُوَ يَرِثُهَا إِن لَّمْ يَكُن لَّهَا وَلَدٌ فَإِن كَانَتَا اثْنَتَيْنِ فَلَهُمَا الثُّلُثَانِ مِمَّا تَرَكَ وَإِن كَانُواْ إِخْوَةً رِّجَالاً وَنِسَاء فَلِلذَّكَرِ مِثْلُ حَظِّ الأُنثَيَيْنِ يُبَيِّنُ اللّهُ لَكُمْ أَن تَضِلُّواْ وَاللّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ 

“Одамлар сиздин ҳукм сўрарлар, сиз денг: "Аллоҳ сизларға калола ҳукмин баён қилур. Агар бир киши ўлса ва анинг авлоди бўлмаса ва анинг бир синглиси бўлса, анға тамом қолдирган нарсанинг ярмисин берур ва ул биродар анға (сингилға) ворис бўлур, агар сингилнинг фарзанди бўлмаса. Агар сингиллар иккита бўлсалар, бас, аларға тамоми қолдирган мулкнинг учдин иккиси берилур. Агар алар биродарлар ва сингиллар, эр ва хотунлар баробар бўлсалар, ул ҳолда бир эрға икки хотун ҳиссасин берилур". Аллоҳ сизларға баён қилур, токи сизлар адашманглар. Аллоҳ таоло ҳар нарсани билгувчи зотдур” (Нисо, 176).

لَقَدْ جَاءكُمْ رَسُولٌ مِّنْ أَنفُسِكُمْ عَزِيزٌ عَلَيْهِ مَا عَنِتُّمْ حَرِيصٌ عَلَيْكُم بِالْمُؤْمِنِينَ رَؤُوفٌ رَّحِيمٌ 

“Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизнинг (саодатга етишингизга) ташна, мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Пайғамбар келди” (Тавба, 128).

Хуллас, мана шу учта оятдан бири Қуръони каримда энг охирида нозил бўлган. Сура кўринишидаги энг охирги нозил бўлган сура эса “Наср” сураси ҳисобланади. У Қуръони каримдаги тартибга кўра 110-чи сура бўлиб, уч оятдан иборат.

Неъматуллоҳ қори Абдураҳим ҳожи ўғли,
Фахриддин Розий ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси 

Izoh qoldirish

Izohlar