15.07.2022

Ўзбек халқи бағрикенг миллат

Қадимдан минтақамизда яшаётган кўп миллатли халқлар ўзаро диндош, биродар тўйу байрамларида борди келди қилиб қиз олиб қиз бериб ўзаро  дўст биродар қуда-анда бўлиб яшаб келишган. Бунга муқаддас ислом динимизнинг таълимотлари халқимизнинг қон қонига сингиб кетгани ўлароқ мана шундай гўзал одатдар халқимиз онгу шуурига кириб қон қонига сингиб кетган .Жумладан Қуръони каримда Аллоҳ таоло мархамат қилади.

يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ إِنَّا خَلَقۡنَٰكُم مِّن ذَكَرٖ وَأُنثَىٰ وَجَعَلۡنَٰكُمۡ شُعُوبٗا وَقَبَآئِلَ لِتَعَارَفُوٓاْۚ إِنَّ أَكۡرَمَكُمۡ عِندَ ٱللَّهِ أَتۡقَىٰكُمۡۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلِيمٌ خَبِير

Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир. ( хужурот сураси13)

 ПАайғамбаримиз хадиси муборакларида шундай марҳамат қиладилар.

أَلَا لَا فَضْلَ لِعَرَبِيٍّ عَلَى أَعْجَمِيٍّ وَلَا لِعَجَمِيٍّ عَلَى عَرَبِيٍّ وَلَا لِأَحْمَرَ عَلَى أَسْوَدَ وَلَا أَسْوَدَ عَلَى أَحْمَرَ إِلَّا بِالتَّقْوَى، رواه احمد)

Арабнинг ажам(араб бўлмаганлар)дан, ажамнинг арабдан афзаллиги йўқ. Қизил танлининг қорадан, қора танлининг қизил танлидан афзаллиги йўқ. Фақатгина тақвоси (Аллоҳдан қўрқиши) билан афзалдир деганлар.

Мана шу таълимот халқимизни асрлар оша тинч биродар яшаб келишига муносиб хисса қўшиб келган. Миллатимиз бошқа миллатларга ёрдам қўлини чўзган. Уйидан жой берган.

Бугун Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир инсон миллати динидан қатъий назар Ўзбекистон фуқароси бўлиб унинг барча хуқуқ ва эркинликлари қонунан химоя қилинган. Бунинг натижаси ўлароқ мамлдакатимизда яшаётган ҳар бир инсон миллати динидан қатъий назар фарзандини ўзи ҳоҳлаган тилда мактабга бериши, ҳоҳлаган динига эътиқод қилиш хуқуқи мавжуд. Ўзбеклар халқимизнинг аксарият кўпчилигини ташкил этсада бошқа миллатларга дўстона муносабатда бўлиб келишмоқда. Бу мамлакатимизда яшаб келаётган турли миллат вакилларини дўст биродар бўлиб яшашига, юртимиз тинчлигига хизмат қилмоқда. Ўзбек миллати тариханам бошқа миллатларга бағрикенглик кўрсатиб улар бошига оғир кунлар тушганда ўз бағрига олган, меҳр кўрсатган миллатдир. Болшевиклар давлат тепасига келиб фуқаролар уруши бошланган ўтган асрнигнг 30 йилларида Россиядан юртимизга келган оч наҳор одамларни қабул қилиб олиб уларга таом берган халқ. Иккинчи жаҳон уруши даврида уруш бўлаётган худудларда етим қолган ёш болаларни ўзбек оилалари ўз бағрига олиб катта қилгани таҳсинга сазовор.  Шунингдек ўтган асрнинг ўттизинчи йилларида ўз ватанларидан мажбуран кўчириб келинган қрим татарлари, корейслар хамда месҳети турклари юртитмизга мажбуран совет хукумати томонидан кўчириб келтирилганда хам ўша қийин очлик йилларида ҳам бир бурда нонини баҳам кўриб ўз бағрига олган ёрдам кўрсатган, халқмиздир. Эътибор беринг Ўзбекистоннинг ҳоҳлаган бир вилоятига боринг, катта шаҳарларига боринг бирон марта миллат айирмачилик холатини кўрмайсиз. Пойтахтимиз шаҳри азим Тошкентга борсангиз хам мана шу бағрикенгликни кўрасиз ҳеч ким сизни миллатингизни сўрамайди. Ёки миллатчилик қилмайди.  Бунақа мисоллар билан ҳеч қайси миллат фахрлана олмаса керак. Биз фахрланишга хақлимиз.

Қадимдан халқимиз ўзининг бағрикенеглигини кўрсатиб келган. Жумладан милоднинг аввалида яҳудий миллати вакиллари Бухорога кўчиб келиб ҳали ҳануз ғайридин бўлсаларда бирон қийинчилик кўрмасдан тарихан яшаб келишмоқда. Шунингдек диёримиз 18-асрнинг иккинчи ярмида Қорақалпоқ улуси вакиллари  Хива хони хузурига орол бўйида яшашга ижозат сўраган вақтларида ҳам уларга яшашларига имкон яратиб берилган. Викпедия маълумотларига кўра  Қорақалпоқлар ўрта ва қуйи Сирдарё бўйларида яшашган. 1823 йида Жунгарлар томонидан қатлиом қилинган сўнг  Қорақалпорқлар бўлиниб кетишган. Кейинчалик улар Қозоқ хонлари билан келишмовчиликка боришган. 18-асрнинг иккинчи ярмида Хива хонлиги ҳудудига, Амударё бўйларига кўчиб ўтганликлари келтирилган.

    Огахийнинг гувоҳлик беришича Қорақалпоқлар Хива хони Мухаммад Амин Иноқ (1763-1790) хонлик даврида Қорақалпоқ халқининг оқсоқоллари Хива хонига мурожаат қилиб унинг қўл остида яшашларини хамда ушр закотларини хонликка топширииб туришларини билдиришиб хонлик худудида яшашга ижозат сўраганларини келтиради. Жумладан Огахийнинг “Риёзуддавла” тарихий асарида шундай дейилади

“Ва бу каломи ибратнизом мисдоки Ойдустбийнинг хайратилтизом воқеасидур. Ул воқеа тасвири андоқ эрдиким, чун қароқалпоқия улуси авойил ҳолида Туркистон навоҳийсидин юз турлук ғам ва минг навъ алам чекиб, молу мавоший ва ахшому ҳавошийси била кўчуб, Хоразми эрамбазм музофотининг хотирқушо обу ҳавосин ва роҳатифзо дашту саҳросин бағоят марғуб кўруб ёйлоқ ва ўтлок қилмок таманно килиб, ул жамоанинг кадхудо ва бийлари туҳфот ва тансуқот била Хивақға келиб амиру-л-умаро, амири кабир Мухаммад Амин иноқ равваҳаллоҳу руҳаҳунинг даргоҳи фалакиштибоҳида юз минг ажзу инкисорлиғлар била ушру закотларин бермакчи бўлуб, Хоразм мамоликининг бир тарафидин ер ва юрт тиладилар. Мухаммад Амин иноқ камоли карам ва ғояти мурувватдин Кўкузак нахрининг оркасин то Хоразм тенгизигача ул жамоайи паришонхолга инъом ва суюрғол килди.”(Риёзуддавла 116-бет, Огаҳий).”(Риёзуддавла 116-бет, Огаҳий)

Тарихан эътибор бериб қаралса келиб чиққан уруш-жанжаллар ёки диний ёки миллий ёки бойлик учун урушлар қилинган. Кейинги даврларда бўлиб ташла хукмрон бўл қабилида иш тутаётган ғаразгўй кучлар яна миллий низоларни авж олдиришга миллатчилик, шовинизмни қўллаб қувватлашга катта эътибор қаратиб бундай харакатлар ташқаридан туриб хаспўштланмоқда, молиялаштирилмоқда. Айни бугунда жаҳонда мана шу орқали катта уруш жанжаллар келиб чиқаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Халқимиз кўзини очиши зарур. Бундай фитналар огоҳ бўлиб тинчлик хотирржамликни авайлаб асрашга катта эътиборни қаратиш лозим. Айниқса бу борада зиёли қатламни масъулияти ниҳоятда каттадир. Атрофимизда шундай мамлакатлар борки улар ўз она тилларида таълим олиш имкониятидан махрумлар. Улар учун турли таъқиқлар мавжуд. Миллатчилар томонидан оз сонли миллатларни тахқирлаш, хорлаш, зўравонлик қилиш, яшаб турган жойларидан кўчириб юбориш каби мудҳиш воқеалар юз бермоқда. Инсон хуқуқларини химоя қилишни иддао қилаётган айрим халқаро ташкиллотлар бу холатларга томошабин бўлиб қараб туришибди. 

Туркий тилли халқлар бир халқ бўлиб қадимдан аралашиб бир-бирлари билан қўни-қўшни, дўст-иноқ бўлиб яшаб келишган. Бошларига иш тушганида бир-бирига ёрдам бериб келган, халқ авлодларимиз.  Муқаддас Ислом динимиз таълимотлари ўлароқ тарихда миллий келишмовчиликлар келиб чиқмаган. 1876 йилда Қозон давлат университети профессори Н.Ильминский “Биз ўрта осиё хонликларини мустамлака қилдик. Энди биз уларни узоқ вақт мустамлакада сақлаб туришимиз учун туркий халқларни миллат ва элатларга ажратишимиз керак.” деган эди. Бу ишни чор Россияси амалга ошира олмаган бўлсада, советлар мамлакати миллий чегаралаш баҳонасида амалга оширди. Кейинги даврларда совет иттифоқи қулаш вақтида миллий низоларни қўзғашга уринишлар бўлди. Буни мустақиллик арафасида ўтган асрнинг бошлари 90-йилларда хамда 2010 йил Қирғизистон воқеаларида кўришимиз мумкин. Бугун зиёли халқимиз олдида турган вазифа, онгли ва огоҳ бўлиш, фитналарга алданмаслик, тарихдан сабоқ чиқариш, ҳар ишни оқибатини, ўйлаш халққа буни тушунтириб бориш каби улуғ вазифа турибди.

Афсуски охирги вақтларда Қорақалпоқ халқи орасига ҳам шундай фитна уруғларини сепишга ташқаридан манфаатдор кучлар томонидан харакатлар бўлмоқда. Айрим қўштирноқ ичидаги инсонлар ушбу фитналарга алданиб, тинчлик-хотиржамлик хукм сураётган, бунёдкорликлар бўлаётган, кундан кунга янги ўзгаришлар, ривожланиш бўлаётган тинч юртни тинчлигини бузишга харакатлар бўлмоқда. Буни 1-2 июнь кунлари Нукус шаҳрида бўлиб ўтган тартибсизликларда кўришимиз мумкин. Шунингдек Қорақалпоғистонда деҳқончилик қилаётган ўзбек миллатига мансуб далада меҳнат қилаётган деҳқонларни ҳеч қандай айби бўлмасада айрим безорилар томонидан тахқирланаётгани, калтакланаётгани, улар яшаб турган жойларига ўт қўйиб юборилаётгани хақидаги хабарлар инсонни таассуфлантиради. Қани Қорақалпоқ зиёлилари, қани Қорақалпоқ имом домлалари, улар қаерга қарашяпди. Шуми Қарақалпоқ халқига берган тарбияларини натижаси. Миллатни бағрикенгликка тарғиб қилишмадими улар. Ўзаро дўст биродар бўлиб яшашга чақиришмадими. Аксинча айрим қўштирноқ ичидаги зиёлилар халқни миллатчиликка, шовинизмга ундашаётгани холатлари афсуски мавжуд. Халқни бирликка ҳамжиҳатликка чақириш ўрнига айирмачиликка ундаётган инсонларни қандай зиёли дейиш мумкин. Халқни ташқаридан туриб фиклари бошқарилишига, миллатчилик ғоялари сингдирилишга йўл қўйиб беришяпди. Бу халқимизга ярашмайдиган холат. Тезроқ буни олдини олишга қаратилган харакатларни қилиш, миллатни бағрикенглик, меҳр-оқибатга чақириш, тарбиялаш зарур. Қилинган хатоларни тезроқ тўғирлаш, халқни бирдамликка, дўстликка, ҳамжиҳатликка чақириш керак.

Яратганга беадад хамдлар бўлсинки мамлакатимизда барча миллатларни ўз она тилларида таълим олиш имкониятлари яратиб берилган. Уларнинг орзу -ҳаваслари амалга оширилиши учун мамлакатимизда катта эътибор қаратиляпди. Охирги олти йил ичида мамлакатимизда катта ислоҳотлар олиб борилди. Янги иш ўринлари очилмоқда. Инсонларимиз яшаш шароити яхшиланиб, даромадлари ошиб мамлакатимиз кундан кунга янги марраларга эришмоқда. Обод қишлоқ дастури асосида энг чекка қишлоқлар обод қилинди. Орол фожеасидан кейин ҳеч ким эътибор қаратмаган Мўйноқ шаҳрига президентимиз шахсан ўзлари бориб шаҳарни бутунлай янги барпо қилиниб ичимлик етказиб берилди. Юртбошимиз томонларидан бошқа вилоятларга нисбатан Қорақалпоғистонга катта эътибор қаратилди.  Бундай ютуқларимиз санаса адоғи йўқ. Юртимизга кўз тегмасин. Аллоҳим ўзи фитналардан асрасин. Фитналарга алданишдан асрасин. Ҳали юртимизни бунданда обод қилишимиз олинган марраларга эришиш учун тинмай      меҳнат қилишимиз зарур. Бунинг хаммаси учун тинчлик, ҳамжиҳатлик, дўст-биродарлик бир ёқадан бош чиқариб қўлни қўлга бериб астойдил меҳнат қилиш, турли иғво фитналарга алданмаслик зарур. 


Д.Абдуқадиров
“Имом Фахриддин ар-Розий” ислом билим юрти мудири. 

 

Izoh qoldirish

Izohlar