15.09.2022

Самарқанддаги саммит-Миллат келажаги учун ҳамкорликдир!

Аллохнинг бизга берган неъматлари хисобсиз. Биз уларни ҳар қанча санасакда адоғига ета олмаймиз. Хисобсиз неъматлар ичра бир неъмат  борки, бу неъмат барчага бирдек зарур. Бу неъмат “Тинчлик” эканини барчамиз биламиз. Чунки, ҳар қайси жамият ривожи, тараққиёти, истиқболи, халқининг фаровон турмуш тарзи учун биринчи навбатда тинчлик керак. Аллоҳнинг бизга берган бу неъмат қадрини, борор бир миқдор ёки бирор бир ўлчов билан ўлчаб бўлмайди. Тинчлик Аллохнинг энг улкан энг азиз ва бебахо неъмати. Уни асраш қадрига етиш ва бу неъматга шукр қилиш ҳаммамиз учун бирдек шарт.  Пайғамбаримиз с.а.в. хадиси шарифларида “Икки неъмат борки, инсонларнинг кўплари ундан ғафлатдадирлар. Булар тинчлик ва саломатликдир” деганлар. шу нуқтаи назардан самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган саммит ҳақида Президентимиз  Шавкат Мирзиёев: «Ҳеч бир мамлакат ёлғиз ҳолда глобал хавф-хатарларни четлаб ўтиш ёки бартараф этишга қодир эмас» Ўзбекистон етакчисининг «Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик» мақоласида глобал муаммоларни ҳал этиш масаласига тўхталди:

«Бугун биз яшаётган, жараёнлар ўзаро чамбарчас боғланган дунёда хавфли муаммолар гирдобидан чиқишнинг яккаю ягона йўли – конструктив мулоқот ва ҳар бир тарафнинг манфаатларини ҳисобга олиш ва ҳурмат қилишга асосланган кўп томонлама ҳамкорликдир.

Айнан инқироз ва бўҳронлар даврида мамлакатлар, улар хоҳ катта, ўрта ёки кичик бўлсин, ўзларининг тор доирадаги манфаатларини устун қўймасдан, аксинча, асосий эътиборни глобал ҳамжиҳатликка қаратишлари лозим.

Тинчлик, хавфсизлик ва барқарор тараққиётга хавф туғдираётган, ҳар қайси мамлакатга раҳна соладиган таҳдид ва хатарларга қарши умумий саъй-ҳаракат ва имкониятларни бирлаштириш ва сафарбар этиш барчамиз учун бирдек манфаатлидир», – дея қайд этди давлат раҳбари.Шавкат Мирзиёев ШҲТнинг асосий принциплари ва муваффақият гарови нимада эканини айтди

Ўзбекистон Президентининг фикрича, ШҲТ – улкан географик маконни қамраб олган ва сайёрамиз аҳолисининг қарийб ярмини бирлаштирган, дунёдаги энг йирик минтақавий ташкилотдир.

«ШҲТнинг халқаро ташкилот сифатидаги жозибадорлиги унинг фаолияти асосини ташкил этадиган қуйидаги тамойилларда намоён бўлмоқда:

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг турли блоклардан холи мақомга эга экани, очиқлик, учинчи мамлакатлар ёки халқаро ташкилотларга қарши қаратилмагани, барча иштирокчи томонларнинг тенглиги ва суверенитетини ҳурмат қилиш, ички ишларга аралашмаслик, сиёсий қарама-қаршилик ва ихтилофли рақибликка йўл қўймаслик.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг муваффақият гарови – минтақавий хавфсизликни таъминлаш орқали кўп томонли ҳамкорликни илгари суришдадир.

ШҲТ ўз моҳиятига кўра, тинчлик, ҳамкорлик ва тараққиёт йўлида бирлашишга, айирмачилик унсуридан холи бўлган жозибадор маконга айланиши лозим». дедилар.

 

Izoh qoldirish

Izohlar