Ёмонликлар яхши амалларни йўқ қилади
Инсоннинг яратилиш табиатида гунох қилишга моиллик бор. Ислом шариати томонидан қайтарилган хар бир ёмон нарса инсонлар томонидан ёмон кўрилган, ёки жамият учун бирор бир зарарли иллат, ёки бошқа инсонлар учун зулм бўлиши мумкин. Жумладан; ўғирлик, талончилик , зинокорлик , фохишалик, хиёнат, бировни хақорат қилиш, бировни уриш,сўкиш, ишратпарастлик,такаббурлик,зулм қилиш ва бошқа динимизда харом қилинган ва таққиқланган нарсалар. Бу иллатларни қилишда инсониятни нафсида моиллик мавжуд. Ислом шариати эса бунақа нарсаларни инсониятга харом қилган. Кўриниб турибдики инсон ўз нафси истаб турган нарсадан воз кечиши, ўзига ўзи қарши боришидир. Ўзиги ўзи қарши бориши, ўзи нафси билан жиҳод қилишликдир. Буни Пайғамбаримиз алайҳиссалом нафсга қарши курашишни катта жиҳод деганлар. Инсон ўз нафсини шариатимиз кўрстмалари асосида тарбиялар экан унда комил инсонийлик, гўзал хулқ, ёрдамсеварлик, тавозеълик, меҳр шафқат, қадр қиммат каби гўзал хислатлар шаклланади. Шунинг учун Расулуллоҳ “ мен гўзал ахлоқларни мукаммал қилиш учун юборилдим” деб мархамат қилганлар.
Хақиқатданам нафс истакларига қул бўлиш инсонни турли тубанликларга олиб боради. Бунинг натижасида жамият учун энг хавфли зарарли иллатлар юзага келади. Мисол учун зинокорлик оилаларнинг дарз кетишига, хиёнатга, фахшга, ўртада фарзандларни сарсон-саргардон бўлиб етим, қаровсиз қолишига ёки зинодан инсонийлик фазилатларидан йироқ фарзандлар туғилишига олиб келади. Ўғирлик, талончилик инсонларни умр бўйи меҳнат қилиб топган мулкини харом йўл билан ўзиники қилиб олишга, зулмга олиб боради. Аллоҳ таоло хадиси қудсийда мархамат қилиб
ني حرمت الظلم علي نفسي و جعلته بينكم محرما فلا تظالموا ا
“Мен ўзимга зулмни харом қилдим. Сизларнинг ўрталарингизда хам зулмни харом қилдим. Шундай экан бир бирларингизга зулм қилманглар ” деб мархамат қилади.
Манашулар эътиборида инсон хаётида қилган қилмишлари учун яратганнинг хузурида яхшилик қилгани баробарида мукофот , ёмонлик гунох қилгани баробарида жазо олади. Қуръони каримда Аллоҳ таоло “Аммо кимики туғёнга кетиб, хаддидан ошган бўлса ва бу дунё хаётини устун қўйган бўлса, Бас, албатта Жахим ўрин бўладир. Ва аммо ким Роббисининг мақомидан қўрққан ва ўз нафсини ҳаволаниб кетишидан қайтарган қайтарган бўлса, Бас ,албатта жаннат ўрин бўладир.” (нозиот сураси 36-41 оятлар)бу ерда келтирилган энг асосий нарса инсон гунох қилишга қодир бўлиб нафси хакалак отиб гунох қиламан тунганда, иймони билан роббисидан қўрқиб ўзини гунохлардан тийиши инсонни жаннатга киришига сабаб бўлиши келтирилмоқда.
Шулардан билишимиз мумкинки Ислом шариати буюрилган ишларни барчаси яхшилика олиб боради. Қайтарилган ишлардан тийилиш эса инсонларни гўзал хулқ эгаси бўлишга олиб келади. Жумладан ибодатларни самараси ўлароқ инсонда гўзал хулқлар шаклланиши керак. Аллоҳ таоло Қуръони каримда
ان الله يامر بالعدل والاحسان وايتائ ذ ي القربي وينهى عن الفحشاء والمنكر والبغى يعظكم لعلكم تذكرون (سورة النحل 90)
Албатта, Аллоҳ адолатга,эхсонга,қариндошларга яхшилик қилишга амр этадир ва фаҳшу мункар хамда зулмкорликдан қайтаридир. У сизларга ваъз қилур. Шоядки, эсласангиз ” (нахл сураси 90 оят) . Шунингдек Қуръони каримда
اتل ما اوحي اليك من الكتاب واقم الصلاة ان الصلاة تنهى عن الفحشاء والمنكر ولذكر الله اكبر والله يعلم ما تصنعون
( سورة العنكبوت45 )
“Сизга китобдан вахий қилинган нарсани тиловат қил ва намозни тўкис адо эт, албатта намоз фохиша ва мункар(қайтарилган) ишлардан қайтарур. Албатта Аллоҳнинг зикри буюк ишдир. Аллоҳ нима қилсангиз билур.”(Анкабут сураси 45 оят). Ушбу оятлар мазмуни ўлароқ инсоннинг қилаётган ибодатларининг самараси унда намоён бўлиши унда гўзал ахлоқ , комил инсонийлик шаклланиб, ёмон ишлардан тийилиши лозим.
Аммо бугунги кунда ушбу Қуроъни каримдаги таълимотларга зид тарзда ер юзида бузғунчилик қилиш, террор амалиётларни амалга ошириш, суиқасд қилиш, талончилик қилиш каби ислом шариати қайтарган нарсаларни исломдан деб қилаётган кимсалардан ислом ва мусулмонлар мисли кўрилмаган кулфатларни кўришмоқда. Исломда бундай амаллар буткул харом қилинган. Буни Абу ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган хадисда кўриб ўтамиз.
ان رسول الله صلى الله عليه وسلم قال اتدرون ما المفلس؟ قالوا المفلس فينا من لا درهم له ولا متاع فقال ان المفلس من امتى ياتى يوم القيامة بصلاة و صيام وزكاة و ياتي قد شتم هذا وقذف هذا واكل مال هذا وسفك دم هذا و ضرب هذا فيعطي هذا من حسناته و هذا حسناته فان فنيت حسناته قبل ان يقضى ما عليه اخذ من خطاياهم فطرحت عليه ثم طرح فى النار(اخرجه مسلم)
“Пайҳамбаримиз муфлис кимлигини биласизларми дедилар.” Сахобалар муфлис бизни ичимизда дирхами хам матоси хам йўқ киши деб биламиз дедилар. Расулуллоҳ айтдилар. “ умматимдан бўлган муфлис қиёмат кунида намоз, рўза, закот билан келади. Ва лекин бировга сўккан, ва бировга тухмат қилган ва бировни молини еган ва бировни қонини тўккан ва бировни урган. Унинг хасанаот амаллари унга ва бунга берилади. Унинг зиммасидаги нарсалар тугамасдан хасанот амаллари тугаб қолса хақдорларнинг хатолари олиниб унга юкланади. Сўнгра дўзахга ташланади.” (муслим ривояти)
Хулоса ўрнида авваллари ибодатлик одамга нисбатан одамларга ишонч бор эди. Чунки улар бир бирларининг омонатларига хиёнат қилишмасди. Йўлда бирор кимсанинг хамёнини топиб олса унга етказиб беришга харакат қиларди. Шунингдек мусулмон кишидан бировга ёмонлик етмаслигдан одамар хотиржам эдилар. Аммо бемазҳаблик ақидасидаги қаттоллар юзага келдию улар мусулмонликка зид дағаллик, қўполлик, таънакорлик, талончилик , қотиллик каби нарсаларни ўзларига касб қилиб олдилар. Ва буни ўзларича ислом ва мусулмончилик шу деб кўрсатишга уринишмоқда. Бу эса ғарбда динимизга нисбатан турли таъна тошлари отилишга сабаб бўлмоқда. Аллоҳ таоло юборган пок ислом дини бундай тубанлик, вахшийлик,шафқатсизликдан йироқдир. Шундай экан динимизни соф ушлайлик. Бундай динбузарлардан хазар қилайлик.
Имом фахриддин Ар-Розий ислом
Билим юрти мудири Д.Абдуқадиров
Izohlar