04.11.2022

Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юртида FVV ёнғиндан қидирув қисми билан ҳамкорликда учрашув бўлиб ўтди.

Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом таълим муассасасида қиш фаслига тайёргарлик доирасидаги тадбирлар режасига асосан Урганч тумани ФВВ Бўлим билан ҳамкорликда, ислом таълим муассасасида  Урганч тумани ФВВ бўлим ёнғин қидирув қисми бўлим бошлиғи ўринбосари Матяқубов Камолиддин ва урганч тумани ФВВ бўлим ёнғин қидирув қисми йўриқчи қутқарувчиси Каримов Ислом ва билим юрти талабалари ўртасида "Ёнғин хавсизлиги ва ундан сақланиш чора тадбирлари" мавзусида суҳбат бўлиб ўтди.

Суҳбатда урганч тумани ФВВ бўлим ёнғин қидирув қисми бўлим бошлиғи ўринбосари Матяқубов Камолиддин сўзга чиқиб, талабаларга ёнғинни келиб чиқиш сабаблари ва уларни олдини олиш ҳақида сўзлаб, аксар ҳолатларда инсонлар оловни ўчираман деб, ёнғинни алангга олишига сабабчи бўлиб қолишларини айтиб, шундай ҳолатларда уйга кирадиган барча кислород манбайи бўлган эшик ва деразаларни ёпиб тезда ФВВ нинг ёнғин қидирув қисмига мурожаат қилиш кераглигини уқтирди.
сўнгра Матяқубов Камолиддин урганч тумани ФВВ Бўлим ёнғин қидирув қисми йўриқчи қутқарувчиси Каримов Ислом билан бирга талабаларга ёнғин пайтида инсонларни қандай қутқариш мумкинлиги ва қутқарувчининг кислород балони қандай ишлаши, олов ичида қолган кишини қутқариш йўриқномаси билан талабаларни таништирдилар.

тадбир сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ва ёнғиндан қутқарувчи ҳодимларни либосларини кийиб, инсонларни қутқариш нақадар масъулиятли иш эканини ҳис қилиб кўрдилар.

Аллоҳ таоло халқимизни турли балолардан ўзи асрасин ва бундай жонкуяр халқимиз, ҳимоячиларини ўз ҳифзу ҳимоясида сақласин.

Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълими муассасаси матбуот хизмати.

Izoh qoldirish

Izohlar