ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ЎҚИЙДИГАН МУНОФИҚ
ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ЎҚИЙДИГАН МУНОФИҚ
Учинчи тоифа инсонлар Қуръон ўқийдиган мунофиқлар. Бунга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим. Мунофиқларнинг гўзал қироатига алданиб қолмаслигимиз керак. Мен бу билан «Фалончи қори мунофиқ» ёки «Қорилар ичида мунофиқлари бор», демоқчи эмасман. Зоҳиран гўзал қироатини эшитиб, у кишига ҳамма масалаларда эргашишда эҳтиёт бўлишимиз лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай инсонларни райҳонга ўхшатдилар. Райҳон хушбўй ҳиди билан инсонларни ўзига жалб қилади, лекин унинг таъми аччиқ бўлади. Райҳон зоҳиран гўзал, лекин таъми аччиқ ва нордон.
Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай марҳамат қилган:
«Одамлар ичида дунё ҳаётидаги гапи сени ажаблантирадигани бор. У қалбидаги нарсага Аллоҳни гувоҳ ҳам қилади. Ҳолбуки, у ашаддий хусуматчи-
дир. Ва бурилиб кетганда, ер юзида бузғунчилик қилиш учун ҳамда экин ва наслни ҳалок этиш учун ҳаракат қиладир. Ҳолбуки, Аллоҳ бузғунчиликни хуш кўрмас» (Бақара сураси, 204-205-оятлар).
Бошқа бир оятда шундай дейилган:
«Ва қачон уларни кўрсанг, жисмлари сени ажаблантирур ва агар гапирсалар, гапларига қу-лоқ осарсан. Улар худди суяб қўйилган ходага ўх-шарлар. Ҳар қичқириқни ўз зиддиларига ҳисоб-ларлар. Улар душмандирлар, улардан ҳазир бўл! Аллоҳ уларни лаънатласин! Қаёққа ўгирилиб
кетмоқдалар?!» (Мунофиқун сураси, 4-оят).
ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ЎҚИМАЙДИГАН МУНОФИҚ
Тўртинчи тоифа инсонлар Қуръон ўқимайдиган мунофиқлардир. Бу инсонларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳанзалага ўхшатдилар. Ҳанзаланинг ҳиди йўқ, таъми ҳам заҳар, аччиқ. Араблар ўша даврда ҳанзаланинг донини эзиб, касалликларни даволашда, аниқроқ айтганда, қайт қилдиришда ишлатганлар. Ҳанзала аччиқ таъмли бўлгани учун унинг кукуни тузли сувда ивитилиб, оч қоринга ичилган. Натижада бемор ичидаги касалликларни қусиш оркали ташқарига чиқарган. Қуръон ўқимайдиган мунофикнинг худди ҳанзала каби жамиятга фойдаси тегмайди.
Бундай мунофиклар ҳақида Аллоҳ шундай деган:
الْمُتَفِقُونَ وَالْمُنَافِقَاتُ بَعْضُهُم مِّنْ بَعْضٍ يَأْمُرُونَ بِالْمُنكَرِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمَعْرُوفِ وَيَقْبِضُونَ أَيْدِيَهُمْ نَسُوا اللَّهَ فَنَسِيَهُمْ إِنَّ الْمُنَفِقِينَ هُمُ الْفَاسِقُونَ وَعَدَ اللَّهُ الْمُنَافِقِينَ وَالْمُنَافِقَاتِ وَالْكُفَّارَ نَارَ جَهَنَّمَ خَالِدِينَ فِيهَا هِيَ حَسْبُهُمْ وَلَعَنَهُمُ اللَّهُ وَلَهُمْ عَذَابٌ مُّقِيمٌ )
«Мунофиқ ва мунофиқалар ҳаммалари бирдирлар, ёмонликка буюрурлар, яхшиликдан қайтарур-лар ва қўлларини маҳкам юмарлар. Аллоҳни унутдилар, бас, У ҳам уларни унутди. Албатта, мунофиклар - улар фосиқлардир. Аллоҳ мунофиқларга, мунофиқаларга ва кофирларга жаҳаннам оташини ваъда қилди. Унда абадий қолурлар. Ўша улар учун етарлидир. Ҳамда Аллоҳ уларни лаънатлади. Улар-га доимий азоб бордир» (Тавба сураси, 67-68-оятлар).
Шунингдек, мунофиқлар ҳақида яна куйидаги оят хам мавжуд:
إِنَّ الْمُنفِقِينَ فِي الدَّرْكِ الْأَسْفَلِ مِنَ النَّارِ وَلَن تَجِدَ لَهُمْ نَصِيرًا (١٤٥)
«Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг остки қаватидадирлар ва ҳаргиз уларга ёрдамчи топа олмассан» (Нисо сураси, 145-оят).
Ҳатто мунофиқлар кофир ва мушриклардан ҳам пастроқ даражада бўлиб, жаҳаннамнинг энг қаъридан жой оладилар. Чунки улар зоҳирда ўзларини му-сулмон кўрсатиб, қалбида нифоқ ва куфрни яшириб юради. Шунинг учун ҳам мунофиқлар жаҳаннамнинг энг чуқур жойига лойиқ кўрилган.
Биз учинчи ва тўртинчи тоифа инсонларнинг қироатига алданиб қолмаслигимиз керак. Бу ҳадиснинг олдинги мавзуга алоқаси шуки, мазкур учинчи тоифага кирувчи баъзи қориларни кўрдим, уларда Қуръони Карим хулқи йўқ эди. Улар Қуръони Ка-римни мусиқа мақомларида ўқир эдилар. Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишимиз даркор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари Қуръони Карим эди. Оиша розияллоҳу анҳо айтганидек, Расулуллоҳ соллалло-ҳу алайҳи васаллам гўё ерда юрган тирик Қуръон эдилар. Аммо баъзи қорилар мусиқа мақомлари ва унинг қофия ҳамда қолипларига қизиқиб, Қуръо-ни Каримни тажвид билан ўқиш ва Ундаги хулқлар билан зийнатланишдан ғафлатда қолмоқдалар. Шу боис бу каби қориларнинг гўзал қироатларига алда-ниб қолмайлик!
Имом фахриддин ар Розий ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Тоҳиржонов Муҳаммадризо
УЗ
РУ
EN
العربية