Салаф уммат Қуръони Каримни неча кунда хатм қилган, ёки бир кунда неча марта хатм қилган?
Салаф уммат Қуръони Каримни неча кунда хатм қилган, ёки бир кунда неча марта хатм қилган?
Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ ,,Ҳилятул аброр ва шиаʼруль ахяр фи талхисид даъват вал азкарил мутаҳаббати фил лайли ван наҳар« китобида (Азкор номи билан машҳур) салафи солиҳлар Қуръон қироатига нечоғлик аҳамият қаратишганликлари ҳақида сўз юритадилар.
Росули Акрам соллоллоҳу алайҳи вассалламнинг муборак мақтовларига сазовор бўлган, бу улуғ инсонлар Аллоҳнинг каломига бўлган ҳарислигини кўрар эканмиз, нақадар ҳолимиз танглигини англаймиз ва Роббимизнинг каломидан узоқлашиб, ўз нафсимизга зулм қилаётганимизни тушиниб етамиз.
Имом абу Закариё ан-Нававий роҳимаҳуллоҳ ўз асарида қуйидагиларни келтиради:
,,Ҳар бир иймон соҳиби кечаю кундуз, сир ва ошкора ҳалатда Қуръон тиловатига бел боғлаши керак.
Салафларимиз Қуръонни ҳатм қилишда турли хил муддатни ўзларига вазифа қилиб олишган эди.
Улардан бир жамоа икки ойда, баъзилари бир ойда, баъзилари ўн кеча кундузда, баъзилари саккиз кунда, баъзилари етти кунда (Бу кўпчилик лозим тутган вақт), баъзилари олти кунда, баъзилари беш кунда, баъзилари тўрт кунда, аксарлари уч кунда, баъзилари бир кеча-кундузда битта хатм қилишни ўзларига одат қилиб олишган.
Яна бир гуруҳ салафи солиҳлар бир кеча кундузда иккита, бошқалари учта ва яна бошқалари саккиста- кундузи тўртта ва кечаси тўртта хатм қилишни вазифа қилиб олишган.
Кечаси тўртта, кундузи тўртта хатм қилишни одат қилган улуғларимизга, Саййид Жалил ибн Котиб ас-Софий розияллоҳу анҳу мисол бўла олади.»
САИДМУҲАММАД Маидинхонов
Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти 4-курс талабаси.
#Талабалар
Izohlar