19.05.2021

ИМОМ ФАХРИДДИН АР-РОЗИЙ ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИДА ҚОРИЛАР СОНИ ЯНА ИККИТАГА КЎПАЙДИ

Имом Фахриддин ар- Розий ислом билим юрти 2-курс 119-А Тахфизул Қуръон гуруҳидан икки нафар талабамиз Бекназаров Саидназар Азамат ўғли ҳамда Ўрақов Жалолиддин Саплоҳиддин ўғли бугун Қуръони Каримни ёдлаб қори бўлиш шарафига муяссар бўлишди,,
Шу муносабат билан мадрасамизда "Қори Оши"ташкил қилинди ва пешин намозидан кейин билим юрти мудири Давронбек Абдиқодиров илм фазилати ва қорилар фазли тўғрисида суҳбат уйиштириб, ҳомийлар тамонидан есдалик совғалари тақдим этилди ва толибларимиз ҳаққига дуо қилдилар....

 


Илоҳо келажакда бу талабаларимиз,ходимул-Қуръон бўлиб элга, юртга, миллатга, дини мўбинга кўп йиллар хизматларини насиб қилгин,
Ота оналарига эса жаннатда нурдан бўлган тож кийдириш бахтини ҳам муяссар айлагин!!
Бошқа талабаларимизга ҳам тез кунларда Қуръонни ёдлаб Қори бўлишларини насиб қилгин!!
Ҳавас қилган сиз азизларга барчангизга ҳам зурриёдларингиздан аҳли Қуръонлар чиқишлигини насиб айласин!!

Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати,

Izoh qoldirish

Izohlar