04.03.2023

ИСЛОМ ТИНЧЛИК ДИНИ

Аллоҳ таоло иймон эгаларига севги, раҳм-шафқат тинчлик-осойишталикни буюради. Террор эса иймоннинг ғирт аксидир. У ўз олдига бераҳмлик,шафқатсизлик, зулм, қотиллик ва азоб кулфатларни мақсад қилиб қўяди.

Терррорчилик ҳаракатлари, зулм, зўравонлик, муқаддас динимизнинг инсонпарварлик, меҳр-оқибатга йўғрилган таълимотига мос келадими? Йўқ албатта, бу инсониятга каратилган мудхиш жиноят ҳисобланади.Баъзи кимсаларнинг хуружи юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, фарзандларимизнинг келажагига каратилган тажовуздан ўзга нарса эмас.

Истиқлол бизга катта эркинликлар берди, юзлаб масжидлар очилди. Алломалар номи тикланди ва ибодат учун эмин- эркин шароитлар яратилди. Юртбошимиз Ш.Мирзиёев олиб бораётган – халк маънавияти, иктисодиёти, ёшлар камолоти, келажак борасидаги, шунингдек, дин сохасидаги сиёсатини бутун дунё тан олаётир. Оддий мисол иқтисодий инқироздан чиқиш ва мамлакат турмуш тарзини енгиллаш бўйича дастурини бутун дунё ўрганиб эътироф этмокда.

Жаҳондаги барча халклар, шу жумладан, мусулмонлар ҳам, улар каерда ва кандай мазхабда бўлишларидан катъий назар, террорчилик билан амалга ошириладиган ҳар кандай амални кескин рад киладилар ва уни бегунох инсон хаётига тажовуз килиш деб баҳолайдилар. Террорчиликнинг ҳар кандай кўриниши охир-окибатда тинч ҳаётни бузиш, конуний давлат тизимига карши чикиш, бегунох инсонлар кони тўкилиши ва аёллар тул, болалар етим колишига олиб келади,

Дархақиқат, инсон огоҳ бўлсагина ўзининг келажагига ақл билан теран назар ташлайди, келиши ёки содир бўлиши мумкин бўлган фитна-фасод, хавф—хатарнинг олдини олиш ва бартараф килиш харакатида бўлади. Бас, шундай экан тинчлик учун барчамиз масъулмиз.

КОМИЛЖОН Усмонов
Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти 4-курс талабаси
#Талабалар

Izoh qoldirish

Izohlar