06.03.2023

ҚУРЪОНИ КАРИМДАГИ МУТАШОБИҲ ОЯТЛАР

Қуръони Каримда муҳкам ва муташобиҳ оятлар борлиги, муҳкам оятлар китобнинг асли экани баён қилинган: 

هُوَ الَّذِي أَنْزَلَ عَلَيْكَ الْكِتَابَ مِنْهُ آيَاتٌ مُحْكَمَاتٌ هُنَّ أُمُّ الْكِتَابِ وَأُخَرُ مُتَشَابِهَاتٌ

У сенга китобни туширган Зотдир. Унда муҳкам – ойдин оятлар ҳам бор ва улар китобнинг аслидир ва муташобиҳ оятлар ҳам бор[1].

Ушбу оятга кўра эътиқодий ва амалий ҳукмлардаги асосий таянч, китобнинг асли бўлган муҳкам оятлар ҳисобланади. 

Муҳкам луғатда, очиқ-ойдин, аниқ-равшан маноларини англатади. 

Муҳкамнинг истилоҳий маъноси тўғрисида кўплаб таърифлар берилган бўлиб, уларнинг энг машҳурларидан бири Ломиший (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг қуйидаги таърифидир: «Ирода қилинган маъноси қатъий равишда очиқ-ойдин бўлиб, фақат битта маънонинг эҳтимоли бўлган оятлар – муҳкам дейилади»[2]

Муташобиҳ луғатда, ўхшаш, ноаниқ каби маъноларни англатади. 

Муташобиҳнинг истилоҳий маъноси тўғрисида ҳам кўплаб таърифлар берилган. Ломиший (раҳматуллоҳи алайҳ) муташобиҳни шундай таърифлаган: «Бир-бирига зид икки хил маънонинг эҳтимоли бўлгани учун сўзловчининг ирода қилган нарсаси эшитувчига ноаниқ бўлиб қолган сўзлар   муташобиҳ дейилади». 

Демак муташобиҳ оятлар деганда лафзидан кўзланган маъноси аниқ равшан бўлмаган оятлар тушунилади.

Жумхур уламоларнинг тутган йулиллари  шуки Муташобиҳ оятларнинг таъвилини фақат Аллоҳ билади дейишликдир:

وَمَا يَعْلَمُ تَأْوِيلَهُ إِلَّا اللَّهُ وَالرَّاسِخُونَ فِي الْعِلْمِ يَقُولُونَ آمَنَّا بِهِ كُلٌّ مِنْ عِنْدِ رَبِّنَا

Унинг таъвийлини фақат Аллоҳ ва илмда собит бўлганлар билурлар. (Улар): унга иймон келтирдик, барчаси Роббимиз ҳузуридандир, дерлар. (Оли Имрон 7)

1. Оиша (розияллоҳу анҳо)нинг қуйидаги сўзларида муташобиҳ оятларнинг таъвилини фақат Аллоҳ билишига ёрқин далил бор: Ибн Абу Ҳотим Ибн Абу Мулайкдан Оиша (розияллоҳу анҳо)нинг шундай деганларини ривоят қилган: Уларнинг илмда собит бўлишлари, муҳкамига ҳам муташобиҳига ҳам иймон келтиришларидир. Улар уни билмайдилар. 

2. Умар ибн Абдулазиз шундай деганлар: илмда собит бўлганларнинг Қуръон таъвилини билишдаги илмлари : «Унга иймон келтирдик, барчаси роббимиз ҳузуридандир»[1]да интиҳосига етган. 

Мотуридий мазхабида бу оятларнинг хукми Тафвийз қилинади  (ирода қилинган маънони Аллоҳга топширилади).


УМИД Файзуллаев
Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти 4-курс талабаси
#Талабалар

 

 

Izoh qoldirish

Izohlar