05.05.2023

Ўз жонига қасд қилиш шаҳидлик эмас

Охирги вақтларда такфирий жамоалар томонидан бир қанча ислом динимиз номидан нотўғри фатволар берилиб бу нарса террорчи тўдаларнинг террор амалиётини амалга оширишга,  шу орқали бегунох одамларни қурбон бўлишига олиб келаётган эди. Айниқса бу холат яқин шарқ мамлакатларида жуда авж олгани, бунинг натижасида қанчадан қанча одамлар қурбон бўлаётгани хақида оммавий ахборот воситаларида кунда ёки кун ора хабарлар тарқатилмоқда. Жумладан улар одамлар гавжум жойдарда бозорларда, метро бекатларида хатто масжидларда хам ўзларини портлатиб бегунох одамларни умрига зомин бўлмоқдалар. Бунга мисол тариқасида 2010 йил Покистоннинг пешовар шахрида жума куни иккита масжидда, худди шу йили Афғонистоннинг Қундуз шажридаги масжидда жума намози ўқилаётган, одамлар йиғилган вақтда  ўзини ўлимга махкум қилган шахс ўзини портлатиб юбориб ибодат қилаётган одамларни қурбон бўлишига сабабчи бўлди. Шунингдек Суриялик 84 ёшлик бутун ислом олами таниқли Шайх Ромазон Бутий хазратлари масжидда маъруза қилиб турган вақтида террор амалиёти амалга оширилиб шайх ва у кишининг атрофидаги масжидга йиғилган намозхонлар қурбон бўлишди. Маълумки Ромазон  Бутий хазратлари ислом террорни қоралашини исбот қилувчи бир қанча асарлар муаллифи, шу билан биргаликда ўзининг жонли маърузаларида доимо террор динимизга ёт нарса эканини таъкидлаб келган. Кези келганда адашган оқимларни ашаддий тарафдорларини эътиқодини тўғирлаш учун хам бир мунча мехнат қилиб умрини динимиз софлиги учун курашга сарф этган олимлардан эди.  

Авволо бир бегунох инсонни ўлдирилиши Аллоҳ таолонинг хузурида кечирилмас катта гунохлардандир. Қуръони каримда Оллох таоло қуйидагича мархамат қилади.

“Ким бир мўъминни қасддан ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамдир. Унда абадий қолур. Унга Аллоҳнинг ғазаби ва лаънати ёғилур. Ва Аллоҳ унга улкан азобни тайёрлагандир”.(Нисо сураси 93-оят).

 Пайғамбаримиз (с.а.в)  ҳадисларидан бирида: 

“Бир мусулмоннинг ўлдирилиши Аллоҳнинг ҳузурида дунёнинг заволидан ҳам оғирроқдир”, деганлар.  

“Шунинг учун ҳам Бани Исроилга: “Ким бир жонни ноҳақдан ёки ер юзида фасод қилмаса ҳам ўлдирса, ҳудди ҳамма одамларни ўлдиргандек бўлади. ким уни тирилтирса, ҳудди ҳамма одамларни тирилтирган бўлади деб ёздик”. (Моида сураси 32-оят).

Қолаверса ўзини ўзи ўлдириш оғир гунохлардан хисобланиб Хадиси қудсийда Оллох таоло мархамат қилади. “бандам ўзини ўлдириб мен шошилтирди мен унга жаннат харом қилдим” дейди.  Шунингдек қуръони каримда Оллох таоло мархамат қиладики  “ ўзингизни ўзингиз ўлдирманг парвардигорингиз сизга  мехрибондир.  Кимики буни душманлик ёки зулм юзасидан амалга оширса уни дўзахга киритамиз” ушбу ояти каримада фақатгина ўзини ўлдирганлар учун ушбу жазо берилиши айтилмоқда. Аммо ўзини портлатиш орқали ўнлаган юзлаган одамларни қурбон бўлишига сабабчи бўлиш яратган парвардигорни хузурида хечам кечирилмас гунохдир. Шунга ўхшаган бир қанча динимизга зид фатволарни бериб мусулмонларни куфрда айблаб бегунох одамларни ўлдиришга фатво бериб обод шахар, қишлоқларни вайрон қилиб, экинзору боғларга ўт қўяётган манфур кимсаларни барча амаллари уларга нотўғри фатволар бериб адаштираётган қўштирноқ ичидаги адашган олимлари сабабчи бўлишмоқда. Зероки Расулуллох (САВ) бир хадисларида фатвога жуъатлироғингиз дўзахга журъатлироғингиздир деганлар.  Такфирчилар бу каби ёвуз қилмишлари сабабли Сурия , Ливия, Миср каби мамлакатларда мусулмонлар бирларига душман бўлиб одамлар ўртасида бўлинишга олиб келиб мамлакат пароканда бўлишига сабабчи бўлишмоқда . Юз минглаган бегунох одамларни қони тўкилиб, обод шахар вайронага айланмоқда. Миллионлаган одамлар ўз уйларини ташлаб қочоқларга айланишган.  Муқаддас ислом динимизни ғарбда террор дини айблашга, бир канча марта динимизга нисбатан карикатура қилинишга сабабчи бўлмоқда. Аслида эса динимиз эзгулик ва поклик динидир. Расулуллох хадисларида “инсонлар тилидан ва қўлидан саломат бўлган киши мусулмондир” деганлар. Чунки ёмон сўз қалб жарохатлайди.  хакимлардан бири “тиш берган захмга даво бор у битади. Аммо тил захмига даво йўқ чунки у қалбни жарохатлайди” деган эди. 

ДАВРОНБЕК Абдиқодиров

Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом таьлим муасссасаси мудири  

 

Izoh qoldirish

Izohlar