Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти битирувчилари учун Араб тили, Ақоид, Фиқҳдан Якуний аттестация имтиҳонлари ўтказилди – Фотолавҳалар
Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти 4-курс талабалари учун 2020-2021 йили Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юртидаги сўнги ўқув йили ҳисобланади. Якунда, ўқув режаси ҳамда жараён жадвалида белгиланган кунларда “Маънавият асослари ва Тарих” ҳамда “Араб тили”,“Фиқҳ”,“Ақоид” фанларидан Якуний аттестацияларда талабалар билимларини синовдан ўтказадилар.
2021 йил 08 июн кунидан 2020-2021 ўқув йилининг 4-курс битирувчилари учун якуний аттестация бошланди. Бугун, талабалар “Араб тили”, “Ақоид”, “Фиқҳ” фани бўйича Якуний аттестацияси синовларини ёзма шаклда топширдилар.
Якуний аттестациялар ўтказилгунга қадар, ўтган ҳафтада фанлар бўйича умумлаштирилган маърузалар ва консулътациялар бўлиб ўтди.
Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.
Izohlar