ИЖТИМОИЙ ҲАЁТДАГИ ЎЗИНИ “САЛАФИЙ” ДEБ ТАНИШТИРАЁТГАН ОДАМ БИЛАН ҚИСҚАЧА БАҲС!
Кунлардан бир кун осмонлари мусаффо, инсонларнинг соф табиати билан бурканган жаннатмакон диёрда яшар эканман, тўсатдан менинг олдимга кўриниши-ю сўзлари бизнинг диёрда яшаб турган соф иймон қалбли инсонларга ўхшамаган бир нотаниш инсон келди. Сўнгра ўша инсон мени ўзаро суҳнатлашишга чорлади. Унинг бундан мақсади нима эканлигини билишлик учун у билан суҳбатлашишга рози бўлдим. Ҳозирги мақоламда ана ўша тарифлаган инсон билан менинг ўртамда бўлиб ўтган қисқа суҳбатни сизларга тақдим этишни ҳоҳладим. Ушбу мақолам кимгадур эслатма ёкида бўлмасам фойдали маълумот бўлиб қолса, бағоятда хурсанд бўлар эдим.
Салафийикни даъво қиладиган Ваҳҳобий бўлган одам билан мулоқот:
Салафий: Мен салафийман.
- Қизиқ! Сен ҳижрий аввалги уч асрданмисан? Ёшинг тахминан 1400 йил атрофида бўлса керак?
Салафий: Йўқ, мен буни назарда тутмадим.
- Эҳтимол, сен салафлар қилган ишларни қиламан демоқчидирсан?
Салафий: Ҳа.
- Салафлардан баъзилари бир ракаът билан тун бўйи ибодат қилганлар, баъзилари бир кечада ёки уч кунда ёки бир ҳафтада Қуръонни ҳатм қилганлар. Сен Қуръонни неча кунда ҳатм қиласан ва неча кун рўза тутасан, уларнинг садақалари ҳақида айтмай қўя қолай?
Салафий: Мен бу даражада эмасман ва мен буни назарда тутмадим.
- Балки сен уларнинг йўлларига тақлид қиламан демоқчидирсан?
Салафий: Ҳа! Мақсадим шу.
- Лекин улар кўплаб масалаларда ихтилоф қилишган (мен унга баъзи мисоллар келтирдим). Сен кимга эргашасан ?
Салафий: Мен Қуръон ва Суннатдан оламан.
-: Барча мусулмонлар Қуръон ва Суннатдан олади. Нима учун ўзингни бошқалардан ажратдинг?
Салафий: Мен бидъат мазҳабларга тақлид қилмайман.
- Агар шундай бўлса, сен фиқҳий ҳукмларни кимдан оласан? Сен мужтаḥидмисан?
Салафий: Йўқ, лекин мен салафлардан оламан.
- Қайси салафларни назарда тутяпсан? У замонамиздаги баъзи шайхларнинг номларини келтирди, масалан: Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб, Ибн Боз, Албаний, Усаймин ва бошқалар, яъни Саудия Ваҳҳобий олимлари, ўзларини салафий деб атовчи кимсалар. Мен дедим: Лекин улар салафлардан эмас.
Салафий: Қандай қилиб? Биз ким бўлдик унда?
- Сен ва улар ҳижрий 15-асрда яшаётган кимсалардансиз. Салафлар эса дастлабки уч асрда яшаганлардир. Қандай қилиб сиз ўзингизни салафий деб айтяпсиз? Ва табиийки, бу олимлар ўзинг айтган "бидъат" мазҳаблардан бирини ўрганиб, улардан олган бўлишлари керак.
Салафий: Қандай қилиб! Сен бизни бошқа мусулмонлар билан тенглаштиряпсанми?
- Ҳа, ва ҳеч ким Қуръон ва Суннатни тўғри тушуна олмайди, агар у имомлар илмини ўрганмаса, далиллар ва матнларни тушунмаса, истинбот қилиш усулларини ўрганмаса, ижмо ва қиёсни билмаса ва ҳоказо. Ҳеч бир талаба собиқ олимларнинг илмига беҳожат эмас.
Салафий: Лекин мен салафийман...
- Сен салафий эмассан. Лекин сен кимлигингни биласанми?
Салафий: Ким?
- Шофеъийлар кимлар?
Салафий: Улар фиқҳда Имом Муҳаммад ибн Идрис аш-Шофеъий мазҳабига эргашадиганлар.
- Ашъарийлар кимлар?
Салафий: Улар эътиқодда Имом Абу ал-Ҳасан ал-Ашъарий мазҳабига эргашадиганлар.
- Ундай бўлса Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ан-Наждийга эргашадиганлар кимлар?
Салафий: Бу маънода улар ваҳҳобийлар.
- Демак, сен ваҳҳобийсан.
Салафий: Бу бешинчи ёки олтинчи мазҳабми?
- Бу Усмоний давлатига қарши чиққанлар, уни ва уни куфрга чиқаришни истамаганларни кофирга чиқарганлар, уларни инглизлар ёрдамида ўлдирган ва талон-тарож қилган, ҳаттоки ҳажни тўхтатган ва ҳожиларни ўлдирганлар. Ҳижоз, Яман, Шом, Миср ва Туниснинг замонавий олимлари уларга раддия беришган.
Салафий: Далилинг борми?
- "Ад-Дурор ас-Санийя", Ибн Ғанном ва Ибн Бишрнинг тарих китобларини ўқи. Улар ваҳҳобий китоблардандир.
Салафий ўқиди ва деди: Қизиқ, қандай қилиб у (Лаббайк Аллоҳумма Лаббайк) деб келган ҳожини кофирга чиқаради? Ва қандай қилиб уларни ўлдиради ва мол-мулкларини кофирларни ғанимати сифатида талайди? Бу нимаси билан ИШИДдан фарқ қилади?
- Қандай қилиб бир тоифага тегишлисанки уларнинг хабарлари, фикрлари ва тарихларини ўқимасдан?
Салафий: Уларнинг кучли тарғиботи ва машҳур шайхлари, телевидениядаги юлдузлари ва бепул тарқатилган китоблари туфайли мени алдаган экан.
- Нима учун умматнинг кўпчилигига қайтиб, уларнинг бири бўлмайсан?
Салафий: Лекин мен салафийман...
- Яхши! Келинг, мулоқотни бошидан бошлаймиз. Ёшинг тахминан 1400 йилми?
БАХОДИР домла Бекимматов
Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти мударриси.
Izohlar