04.12.2024

ҲОЗИРГИ КУННИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОСИ ЁХУД ҲАДИСЛАР САҲИФАСИДА ЛОЙИҚ БЎЛМАГАН ИНСОНЛАРНИНГ ЖОЙ ОЛИШИ

Ҳозриги кундаги инсонларнинг орасида турли хил ҳадисларни ривоят қилган шахслар борасида ўзгартиришлар киритилаётгани дарҳақиқат ҳеч кимга нотаниш. Хусусан бу мақоладан мақсад Албоний ва шунга ўхшаган инсонларни танқид қилиш эмас, балки ҳақиқатни кўрсатиш ва ишлар қандай тус олганини баён қилишдир. Бу дин ишидир.  Шунинг учун динни кимлардан олаётганингизга эътибор беринг.  Айниқса, ижтимоий тармоқлар ва WhatsApp'даги постлар ва расмлар кўпайиб кетганидан кейин, уларнинг ҳар бирида Набий алайҳиссалом ҳақларида гап боради, ва албатта, Албоний уни "саҳиҳ" деган ёки "заиф" деган дейишади...

Мени бу мақолани зудлик билан ёзишга ундаган нарса шуки, бир биродарим ўзининг саҳифасида Набий алайҳиссаломнинг ҳадисларини пост қилиб жойлаб, уни Албоний "саҳиҳ" дегани ва одамларни бу суннатга амал қилишга чақираётганини кўрдим, яъни саждадан турганда “хамир” қилувчи одам ҳолатида туришга чақирган. Улуғ имомларнинг ҳадис борасидаги гапларига парво қилмай,  барча мусулмонларнинг намозини хатога чиқарган. Аллоҳ бизнинг кифоячимиз ва У энг яхши вакилдир.

Шайх Албоний (роҳимаҳуллоҳ)нинг кўплаб хатолари бор эди, у баъзи ҳадисларни "заиф"га чиқариб ёки "саҳиҳ" деб, шармандали бир бидъатни жорий қилди! Бундан ташқари, у олдинги муҳаддислар ва танқидчиларнинг гаплари ва амалларидан жоҳиллигини ҳам зиёда қилди. Қадимги сўзларда айтилганидек: "Ким ўз соҳасида гапирмаса, ғаройиб нарсалар гапиради."   

Шунинг учун эй биродарларим! Аллоҳнинг ишларида огоҳ бўлингиз!  Агар ушбу мақолани муҳим ва тўғри деб билсангиз, “Албоний” исмини олиб ташлаб, ҳадисни келтирган асосий ҳофиз ва муҳаддисларнинг исмларини қўйинг. Чунки бу ҳолат давом этса, Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Насаий ва бошқалар каби катта ҳофизларнинг исмлари ўчиб кетади. Уларни асрлар давомида олимлар ва мусулмонлар зикр қилиб келишган ва уларни ташлаб кетилмаган.

Шунингдек, Набий алайҳиссаломнинг ҳадислари  тарқатилаётган  суръатлардан огоҳ бўлинг. Унда “Албоний уни саҳиҳ  деган ёки заиф” деб айтган деган иборалар бор.

Аллоҳ таолодан бизга фойдали илм беришини, бизга ўрганганларимиздан фойда олишлигимизга муваффақ қилишини, бизнинг илмимиз, амалимиз ва диний илмларимизни зиёда қилишини сўраймиз. Аллоҳга ҳамд айтиб, сўзимизни якунлаймиз.

БАХОДИР домла Бекимматов
Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти мударриси.

Izoh qoldirish

Izohlar