ТАВҲИД БЎЛИНАДИМИ?
Охирги вақтларда бемазҳаб тоифалар ўзларига эргашмаган мусулмонларни куфру ширкда айблаш холатлари кўпчиликни фитнага солиб қўйди. Кофирга чиқарилган мусулмонларни талаш ва қонини тўкиш каби исломда харом қилинган нарсаларга қўл урилди. Бунинг оқибатида такфирчилар мусулмонларни кофирга чиқариб уларни қонини тўкишни молини талашни халол билдилар. Мусулмонлар ўртасида душманлик шаклланди. Алалоқибат турли урушлар юзага келди. Натижада мусулмон мусулмонни қонини тўкди. Бегуноҳ ёш болалар, қариялар аёллар қони тўкилди. Масжид мадрасалар, шаҳарлар, корхоналар вайрон этилди. Миллионлаган инсонлар ўз ватанларини ташлаб ўзга юртларга қочоқ сифатига фарзандлари оиласини жонини асраш мақсадида ўзга юртларга қочоқ сифатида ўз ватанларини тарк этишга мажбур бўлдилар. Бунинг асосий сабаби бемазҳабларнинг нотўғри чалкаш эътиқодлари, ёшларнинг кўр-кўрона уларнинг орқасидан эргашиб кетишлари натижасида юзага келмоқда. Жумладан уларнинг энг чалкаш эътиоқдларидан бири тавхидни иккига бўлишларидир. Тавхиди рубубия ва тавхиди улуҳия дейишди. Тавхиди рубубияга мушриклар ва Аллоҳ таолога бошқа нарсаларни шерик қиладиганлар хам иқрор дейишди. Шунингдек бемазҳабларни эътиқодини қабул қилмаган мусулмонларни хам шу мушриклар билан тенглаштиришиб уларни ширкда куфрда айблашиб уларни ўлдириш ва талашни халол билишди.
Бу эътиқодни нотўғри эканини, аҳли сунна вал жамоа эътиқолдига зид эканини ёритиб кўплаб уламолар раддиялар ёздилар эътиборингизга бемазҳаблар зуҳур қилган вақтда Макка муфтийси бўлган, шофиий мазҳаби уламоларидан Ахмад ибн Зайни Дахлон хазратларининг “Аддураруссания фиррадди алал ваҳобияти” номли китобидан баъзи иқтибосларни келтириб ўтамиз. Қуйида мусаннифнингкитобдаги 98,99,100-бетларидан иқтибосларни хавола қиламиз.
Улар (бемазҳаблар) айтдилар айтадилар Тавҳид икки ҳилдур: Рубубийят тавҳиди унга мушриклар иқрор қилгандур ва улуҳият тавҳиди унга муваҳҳидлар Иқрор қилгандур ва у сени Исломга киргизади . Рубубийя тавҳидини ўзи кифоя қилмайди . Улар тавҳидни Рубубийя тавҳидига ва Улуҳийя тавҳидига бўлдилар . У ҳам ботилдур чунки Рубубийя тавҳидини ўзи Улуҳийя тавҳидидур. Аллоҳ таолони “Роббингиз эмасманми?” деганида “ҳудди шундай” деганларини эсламайсизми. Сизларни Илоҳингиз эмасманми деб айтмади. Уларга Рубубийя тавҳиди кифоя қилди. Малумки кимки Аллоҳ таолонинг Рубубийятига иқрор бўлса батахқиқ Аллоҳ учун Улуҳийятига ҳам иқрор бўлибди.Чунки робб илоҳдан бошқа нарса эмас балки у илоҳнинг айни ўзидур.Ҳадисда “Иккита фаришта бандадан қабрда сўрайди ,Роббинг ким деб айтади? У учун илоҳинг ким деб айтмайдилар “ Албатта бу Рубубийя тавҳиди у Улуҳийя тавҳиди эканлигига далолат қилади. Ва яна бир ажабланарли ишки анашу қавмларга мусулмонлар келади ва айтади “Гувоҳлик бераман Албатта Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад (сав) Аллоҳнинг элчисудур” . Унга сен тавҳидни билмас экансан ва сени тавҳидинг бу Рубубийя тавҳидидур. Улуҳийя тавҳидини билмас экансан деб айтадилар . Ботил ва чалкашишлар билан уни молини ва қонини ҳалол санайдилар. Кофир учун уни дўзахдан чиқарадиган тўгри тавҳид борми.Чунку муваҳҳид унда боқий қолмайди.
Мусулмонлар Росулуллоҳ (сав)нинг ҳадисларида ва сийратларида агар у кишини қўлларида Исломни қабул қилиш учун сахро араблари келсалар уларга Улуҳийя ва Рубубийя тавҳидини ажратганларини ва уларга Улуҳийя тавҳиди уларни ислом динига киргизишлигини ҳабарини берганларини эшитганмилар. Ёки уларга иккита шаходатни айтишларини ўзи билан кифояланганмилар. Лафзнинг зоҳири билан уларни исломга ҳукм қилдилар. бу Аллоҳ ва унинг Росулига қандай тухмат ва бўхтондур. Кимки Робни ягона деб билса, батахқиқ илоҳни ягона деб билибди. Кимки Робга ширк келтирса батахқиқ илоҳга ширк келтирибди. Мусулмонлар учун Робдан бошқа илоҳ йўқ. Агар “Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ” деб Айтсалар Албатта у Аллоҳ уларнинг Роббилари деб этиқод қиладилар. Ундан бошқасидан Улуҳийятни нафий қиладилар Рубубийятни ундан бошқасидан нафий қилганлари каби ва у учун унинг зотида ва сифатларида ва феълларида ваҳдонийятни собит қиладилар.
Бу айтувчи гумон қилганидек уларни ширку куфрга туширган нарса уларнинг “биз уларга фақатгина аллоҳ таолога яқинлаштиришлари учун ибодат қиламиз” деганлари эмас. балки уларнинг Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ илоҳ деб эътиқод қилишлари уларни ширку куфрга туширгандир. Агар улар холиқ ва таъсир қилувчи Аллоҳ таолодир деб эътиқод қилсаларда. Вақтики улар Аллоҳ таолодан бошқа илоҳга эътиқод қилиб ,уни ибодат қилишга лойиқ деб билганларида уларга хужжат қоим қилиниб уларнинг илоҳлари уларга фойда ва зарар етказа олмасликлари,улар ярата олмасликлари, балки ўзлари яратилганликлари хужжат қилинганда улар “ биз уларга фақатгина аллоҳ таолога яқинлаштришлари учун ибодат қиламиз”(зумар сураси 3-оят) дедилар. Аллоҳдан ўзгани илоҳ деб эътиқод қилишлари ва уларни ибодат қилишга лойиқ деб билишлари уларни куфр ва ширкка туширган нарсадир. Аллоҳ таолодан ўзгани илоҳ деб билишлари ва уни ибодатга лойиқ деб билишлари Аллоҳ таоло холиқ ва таъсир қилувчи деб қилган эътиқодларига фойда бермайди.
Аммо мусулмонлар Аллоҳга хамд бўлсинки бу нарсалардан покдирлар. Чунки улар Аллоҳдан бошқани ибодатга ва улуҳиятга хақли деб бирор нарсага эътиқод қилмайдилар. Бу эса иккита холат орасидаги фарқдур. Аммо анашу мусулмонларни кофирга чиқарувчи жоҳиллар бу иккита холат орасидаги фарқни билмагач чалкаштирдилар ва тавхид иккита навдир ,рубубия тавхиди ва улуҳия тавхиди дедилар. Ва шу билан мусулмонларни такфирга чиқаришга эришдилар.”
Ушбу китобда такфирчи бемазҳабларни иддаолари асоссиз экани илмий ва ақлий далиллар асосида исботлаб берилиб умматни аҳли суннага ёт оқимлар иддаоларидан сақланишга чақирилганига гувоҳ бўламиз.
ДАВРОНБЕК домла Абдуқодиров
Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти мудири.
Izohlar