
maqola
АЛБАТТА У БАДРДА ҚАТНАШГАН
Макканинг фатҳ бўлиш вақти яқин эди. Расулуллоҳ Маккага юриш қилишликни қатъий буюрдилар ва қўшинга тайёр туришлигини хабарини бердилар.Чунки уруш ҳийла ва найрангдан иборатдир. Шунинг учун Пайғамбаримиз саҳобаларга Маккага юришни сир сақлашликка буюрдилар. Ҳар бир иш режага мувофиқ кетаётган эди.Бу фатҳ Маккалик саҳобаларни ўз ватанлари тупроғини ўпишликка ундаса, Ҳудайбия куни умра қилолмаган Мадиналик саҳобаларни қайта умра қилишга ундар ва араб жазирасидан бўлган қолган саҳобаларни Маккада азон овозини баланд қилишликка ундарди. Лекин кутилмаган бир иш содир бўлди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уч отлиқ аскарни: Алий, Зубайр ва Миқдод розияллоҳу анҳумларни чақирдилар ва уларга "Равзаи хох" деган жойда бир аёл мактуб олиб кетаётгани ва ўша мактубни Расулуллоҳга олиб келишларини буюрдилар. Бу уч саҳоба айтилган ерга шошилган ҳолда юзландилар натижада аёлни топдилар ва аёлдан мактубни уларга беришликни талаб қилдилар. Аёл ёнида мактуб борлигини инкор қилди. Саҳоба розияллоҳу анҳумлар аёлга ё мактубни чиқар ёки кийимингни ечиб текширамиз дейишди. Аёл буларни текшириш нияти қатъийлигини билгач мактубни уларга берди ва саҳобалар мактуб билан Мадинага қайтдилар. Расулуллоҳ мактубни очдилар ва бу Ҳотиб ибн Абу Балтааъ томонидан Маккаликларга Расулуллоҳ Макка фатҳи учун юриш қилишликларини билдирадиган мактублигини kôrdilar. Ҳотиб бу қилган ишини Маккада заиф ҳолда қолган аҳли борлиги ва бу мактубни юборса Қурайш унинг аҳлига азият беришдан qôlini тийишлигини айтиб ôzini оқлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг узурини қабул қилдилар. Лекин бу иш дин ишига алоқадор bôlgani учун қатъиятли ва жаҳли чиққан Умар розияллоҳу анҳу: эй Аллоҳнинг расули менга изн беринг бу мунофиқни бошини олай деб айтдилар. Расулуллоҳ: yôq эй Умар "у Бадрда қатнашган" сен қаердан биласан Аллоҳ таоло Бадр аҳлига қараб "Хоҳлаганингизни қилинг сизларни кечирдим" деган bôlsachi дедилар.
"Албатта у Бадрда қатнашган".
Эй биродар! Агар инсонлардан хатолик ôtgan пайтда биз уларни яхшиликларини эслай оламизми ёки илк хато қилган пайтидаёқ ҳар бир яхшилигини,ширин лаҳзаларни унитамизми? Ҳар бир инсоннинг ҳаётида "Бадрда қатнашганлик" бор. Нима учун "Бадр"билан хатоларни ôchirish ôrniga, хатолар билан "Бадр"ни ôchirishga ҳаракат қиламиз? Нима учун инсонларни доимо фаришта(яъни гуноҳ ёки хато содир этмайдиган) bôlishlarini хоҳлаймиз?
Ахир ҳар бир зотдор от учун тойилиш бор эмасми, ҳар бир қадам учун қоқиниш бор эмасми?
Эй биродар! Сен аёлингни ҳар куни "Бадр"да қатнашган ҳолда топасан сабаби аёлинг фарзандларингни тарбиялаб, улар учун овқатларни пишириб, дарсларини эътибор билан қилдиргани учун. Энди аёлинг бир марта хато қилса, унга кўз юмиш имконинг bôla туриб, барча қилган яхшиликларини унутасанми?
Эй синглим! Сен эрингни сени севувчи, раҳмдил, меҳрибон ҳолда топасан. Энди эринг биргина хато қилса, эътибор бермасликка имкониятинг bôla туриб умр бўйи қилган яхшиликларини унутасанми?
Нима учун раҳбар ишчисини биргина хатоси туфайли қилган яхши хизматларини унитади?
Нима учун ишчи-раҳбарини биргина қаттиққўллиги туфайли олдинги лутфини(илтифот) унитади?
Нима учун ота-оналар-фарзандларини йиллар давомида қилган яхшиликларини, фарзанди ёшлик қилиб биргина қулоқ солмаганлиги учун унутишади?
Нима учун фарзандлар-уларга бир умр яхшликни истаган ота-оналарини барча яхшиликларини биргина инсоний заифлик учун унутишади?
Ҳар бир киши учун "Бадр" борлигини ёдда тутинглар! Бутунбошли яхшиликни биргина хато туфайли ўчириб юборманглар.
Адҳам Шарқовийнинг “ала минҳажуннубувва” китобларидан
ОТАБЕК Жаббаров таржимаси
Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юрти 4-курс талабаси