ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАН ЁШЛАРИМИЗНИ АСРАЙЛИК
Афсуски, виртуал тармоққа барча ёшдаги, шу жумладан, ҳали ҳаётий тажрибага эга бўлмаган, онги энди ўсиб бораётган ўсмирларнинг ҳам кира олиши фарзандларимизни миллий қадриятларимизга содиқ инсон сифатида тарбиялаш масалаларида жиддий муаммолар келтириб чиқармоқда. Бошқача айтганда, хонадонимиздан минглаб километр узоқдаги ёвуз ниятли шахслар виртуал тизимлар орқали дунёга келганидан буён кўз қорачиғимиздек авайлаб-асраб келаётган фарзандларимизнинг онгини турли сохта ғоялар билан тўлдириб, ва уларни бошқариши имконияти юзага келганини очиқ тан олишимиз лозим.
Ҳозир виртуал ўйинлар келтириб чиқараётгн иллатлар, ёшларни ҳалокатга гририфтор этаётгани ва нобуд қилаётгани ҳақида сўз юритмоқчимиз. Шунингдек, Ислом динида бундай ишларга берилмаслик ҳақидаги кўрсатмаларига ҳам тўхталмоқчимиз. Ҳозирги кунда Америка тиббиёт уюшмаси видеоўйинларга берилиб кетишни ҳам расман ақлий заифлик касалликлари қаторига киритиш арафасида. Шифокорларнинг фикрича, бу касаллик кунига икки соатдан ортиқ ўйин ўйнайдиган ҳар қандай киши саломатлигига хавф солади. Бу интернетдан кўнгилхушлик излайдиганларга ҳам тегишли албатта. Компьютер ўйинларининг керагидан ортиқ машҳур бўлиб, оммалашиб кетгани ва ёшларга салбий таъсири тиббиётчиларни кўпдан бери ташвишга солиб келаётган муаммолардан биридир. Ҳозир дунёдаги жуда кўп минтақалар, жумладан, Европа мамлакатларида интернетга қуллик ҳасталигини даволайдиган махсус шифохоналар ташкил қилинган. Маълум қилинишига кўра, тадқиқотчи Ҳилмий Хидир Сорий “интернет орқали боғланишнинг ижтимоий муносабатларга таъсири” мавзуида 471 киши ўртасида ўтказган сўровлар натижаларига кўра, интернетга мутелик оқибатида ижтимоий ва руҳий ёлғизлик муаммоси кўпаяётгани аниқланган. Саросима, тушкунлик, хавотир, фарзандларнинг интернет билан машғуллиги сабабли ёш оилалардаги келишмовчиликлар, ёшларнинг оила аъзолари билан алоқалари беқарорлашуви ушбу муаммонинг асосий аломатлари сифатида кўрсатилмоқда.
Бундан ташқари вертуал ўйинларда ҳарбий-стратегик ўйинлар жумладан, ижтимоий тармоғидаги жангари ўйинлар кейинчалик Facebook ва Instagram каби тармоқларда ёт ғоялари тарғиб қилувчи уйинлар хам мавжуд бўлиб бу албатта инсонни зўравонлик ва вахшийликга кимнидир ўлдиришга кайсидир жойларни портлатишга инсон ўз ўзини жонига қасд қилишга замин яратадиган ва шунга ундайдиган экстрмистик хатари эса оила махалла бутин бир мамлакатни йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.
Компьютерда соатлаб, кунлаб ўтириб, турли вертуал қўштирноқ ичидаги мукофотчаларни, ютуқларни “қўлга киритган” киши учун улар чинакамига қимматли маъно касб эта бошлайди. Мана шундай балл ва ютуқлар “содиқ” ўйинчилар орасида сотилади, харид қилинади. Бундай ишга эса аямай пул сарфланади. Жуда кўп ўйинлар одамларни, ҳайвонларни шафқатсизларча ўлдириш, қон тўкиш саҳналари асосига қурилган. Бундай аянчли лавҳалар нафақат ёшларнинг, ҳатто ёши катталарнинг онгига ҳам жуда кучли салбий таъсир кўрсатмоқда. “GTA”, “Снайпир”, “Қотил”ва бошқа ана шулар каби ўйинларга берилганларнинг баъзилари кейинчалик ҳақиқий қотилларга айланишгани фикримизга яққол далил бўлади. Бундан ташқари, оммавий ахборот воситалари орқали тез-тез эшитиб қоламиз: Ғарб мамлакатларида мактаб ўқувчилари, ўсмир йигит-қизлар жиноят йўлига кириб ўз ота-оналари, ўқитувчилари, тенгдошлари ўлимига сабаб бўлишмоқда. Бундай даҳшатли воқеалар болаларига вертуал олам бераётган “тарбия”нинг заҳарли меваси экани аччиқ ҳақиқатдир.
Компьютер ўйинлари каби беҳуда ва талофатли ишларга шўнғишни Ислом дини қоралайди. Чунки бунинг натижасида боланинг имон-эътиқоди заифлашиб, шайтоннинг қулига айланади ва унинг найранглари бўйича иш қилади. Оқибатда ўзи ҳам ҳалок бўлади. Шунинг учун ёшларнинг имон-эътиқоди, иродаси мустаҳкам бўлса, турли бемаъни ишларга чалғимайди. Аммо компьютер ва интернет тутқунига айланган инсон бутун умрини тубанликка сарфлайди. Шундай экан, бу ҳақда тафаккур қилиб, ақл юритишимиз лозим.
Бурҳониддин ал-Марғиноний раҳимаҳуллоҳ бобомиз ўзларининг оламга машҳур “Ал-Ҳидоя” асарларида:“Ҳар бир бекорчи ўйинлар ҳаромга яқин макруҳдир!”, деганлар“Ҳаромга яқин макруҳ” дейилишининг сабаби агар ўйин қимор қилиб ўртага пул тикиб ўйналмагандадир. Чунки, қимор ўйини буткул ҳаром ҳисобланади. “Ал-Ҳидоя” асарида шубу далил собит қилинган. Аллох тало каломида шундай мархамат қилади.
“Эй, имон келтирганлар! Албатта, май (маст қилувчи ичимликлар), қимор, бут-санамлар ва (фол очадиган) чўплар шайтоннинг ишидан иборат ифлосликларки, ундан четланингиз! Шояд (шунда) нажот топсангиз”, мазмунидаги (“Моида сураси”нинг 90-ояти) оят сабабли ҳаром эканлиги айтиб ўтилган. Шунинг учун, карта бўладими, шахмат-шашка бўладими, футбол ёки бошқа ўйинларми, хўроз ёки ит уруштириш бўладими, агар икки томондан пул тикилиб ўйналадиган бўлса, барчаси қимор ҳукмида бўлиб, мутлақо ҳаром ҳисобланади! Магарам бадантарбия ва яхши мақсадлар кўзланадиган маънавият ёки маърифат берадиган ёки мамлатаклар орасида мехр-мухаббатни хосил қиладига замонавий спрот уйинлари эса бундан мустаснодир. Аллоҳ таоло юртимизни тинч, осмонимизни мусаффо қилсин. Турли бало-офатлардан барчаларимизни Ўз паноҳида асрасин.
У.Рахимов
Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти мудир муовини.
Izohlar